Category Archives: Янгиликлар

Меҳнаткашларнинг дам олиш кунлари мароқли ўтмоқда

photo_2018-03-19_09-37-06Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил                 28 декабрдаги ПФ-5290-сонли Фармонининг 5 банди ижроси бўйича Сурхондарё вилоятида меҳнат жамоаларидаги ходимларнинг “Наврўз” байрами муносабати билан дам олиш кунлари тарихий шахарларга Сурхондарё вилоят Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Жарқўрғон туман кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги 30 нафар касаба уюшма аъзолари ва фахрийларини хамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Термиз шахар кенгаши томонидан 40 нафар касаба уюшма аъзолари ва ёшларини жорий йилнинг 19 март куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган Исо Ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишди.

Саёҳат уюштирилди

photo_2018-03-18_17-02-03Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги ПФ-5290-сонли Фармонининг 5 банди ижроси бўйича Сурхондарё вилоятида меҳнат жамоаларидаги ходимларнинг “Наврўз” байрами муносабати билан дам олиш кунлари тарихий шахарларга Сурхондарё вилоят Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қумқўрғон туман кенгаши раёсат аъзолари жорий йилнинг 18 март куни Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳрида жойлашган буюк соҳибқирон Амир Темур ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилишди.

Фарғона вилояти Қува туманида 2017 йил сарҳисоби ва 2018 йилдаги вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

2_52021458687397728152018 йил 14 феврал куни Фарғона вилоятининг Қува туманидаги “Қува пахта тозалаш” акциядорлик жамияти бошқарув вакиллари ва Касаба уюшма қўмитаси ўртасида жамиятни ижтимоий-иқтисодий масалалар ва мехнатни мухофаза қилиш бўйича 2015-2017 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши якунлари хамда янги 2018-2020 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасини қабул қилишга бағишланган ишчи-хизматчиларнинг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

IMG_20180224_102917Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида жорий йилнинг 23, 24, 25 февраль кунлари ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

Фарғона вилоятида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига бағишланган семинар тўғрисида

DSC_3523Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерецияси Кенгаши билан ҳамкорликдаги режага асосан Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида ташкил этилган семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари М.И.Ходжаева “Ўзбекистон Республикасида меҳнат муҳофазасига оид миллий қонунчилик асослари ҳақида”, Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудир Ш. Рахимходжаев “Фермер хўжаликларида меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этиш тўғрисида”, Фарғона вилоят Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бўлими бошлиғи Х.Иномовнинг “Халқаро меҳнат ташкилотининг ратификация қилинган конвенцияларига оид ҳалқаро стандартлар ҳақида”ги мавзулар бўйича маърузалари эшитилди.