Болалар ёзги таътилни ажойиб тарзда ўтказмоқда
Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Чимён болалар оромгоҳида болалар мароқли ва мазмунли дам олишмоқда. Жорий йилнинг 4 август куни “Оромгоҳ маликаси” мусобақаси бўлиб ўтди. Бу тадбирда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Кулматов Зафар ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида ҳам иштирок этди. Мусобақа 5 та шарт бўйича 3 та иштирокчилар ўз маҳоратларини кўрсатишди. Муросасиз баҳсларда 1 ўринни Гулнозахон, 2 ўринни Асалхон, 3 ўринни Имонахон эгаллади ва оромгоҳ маъмурияти томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Болаларда бўлган меҳр ва қувончни ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Бундай тадбирлар болаларнинг маънавиятига, маданиятига юксалишида асосий омил бўлиб хизмат қилади.
Тармоқ касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасини ташкил этиш тўғрисида
Жорий йилнинг 31 июль куни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасининг 1 таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Делегатлар иштирокида сайлов жараёнлари бўлиб ўтди. Унга кўра бир овоздан Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасини ташкил этиш мақулланди. Бу қўмитани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад тўғрисида делегатлар ва бир қатор иштирокчилар ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Нуронийлар доим эъзозда
28.07.2018 Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Денов туман кенгаши тизимидаги “Сурхонозиқовқатсаноати” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан туманда истиқомат қилувчи 60 нафар нуроний ва мехнат фахрийларини Имом Абу Исо Мухаммад Ат-Термизий мақбарасига зиёрат ва саёхат уюштирилди. Бу саёҳат туфайли нуронийлар ва меҳнат фахрийлари миннатдорлик билдиришди ва дуолар қилишди.
Тармоқ касаба уюшмасининг 2018 йил 1 ярим йиллик сарҳисоблари тўғрисида
Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва муносиб меҳнат
Жорий йилнинг 21 июлида Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг навбатдаги сайёр Раёсат йиғилиши ўтказилди. Унда, тармоқ касаба уюшмалари томонидан жорий йилнинг 2-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида бажариладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Раёсат йиғилишида, Республика кенгашининг худудий масъул ташкилотчилари, касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгаши раислари ва тумандаги 50 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.
Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш фермер” номинацияси бўйича Республика-тармоқ босқичи ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 6 апрелдаги “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” V республика Форумини ташкил этиш тўғрисида”ги 9-77 “с”-сонли қарори ижросини юзасидан 2018 йил 26 июнда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув марказида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси томонидан “Энг фаол ёш фермер” номинацияси бўйича танлов тказилди.