Monthly Archives: February 2018

Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

IMG_20180224_102917Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида жорий йилнинг 23, 24, 25 февраль кунлари ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

Фарғона вилоятида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига бағишланган семинар тўғрисида

DSC_3523Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерецияси Кенгаши билан ҳамкорликдаги режага асосан Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида ташкил этилган семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари М.И.Ходжаева “Ўзбекистон Республикасида меҳнат муҳофазасига оид миллий қонунчилик асослари ҳақида”, Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлим мудир Ш. Рахимходжаев “Фермер хўжаликларида меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этиш тўғрисида”, Фарғона вилоят Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бўлими бошлиғи Х.Иномовнинг “Халқаро меҳнат ташкилотининг ратификация қилинган конвенцияларига оид ҳалқаро стандартлар ҳақида”ги мавзулар бўйича маърузалари эшитилди.

Эҳтиром ва ғамхўрлик кўрсатилди

Изображение 008Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли Қарори ижроси юзасидан 2018 йил 6 февраль куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музрабод туман кенгаши томонидан тумандаги кам таъминланган олилалар ҳолидан хабар олиб, уларга 5 хил турдаги озиқ-овқат махсулотлари берилди.

 

 

 

 

Тармоқ касаба уюшмасининг фаолларини ўқитиш тўғрисида

BeautyPlus_20180205145819_fastКасаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини, бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб, қонунларда белгиланган тартибда иш юритади. Биз тўхталиб ўтаётган асосий масала шундан иборатки, аввало ходимнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва уни қўллаб қувватлаш учун касаба уюшмаси ходимлари ҳам етарли малакага эга бўлишлари лозим. Мазкур йўналишда эса бугунги кунда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан бир қанча ишлар олиб борилмоқда.

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича кўрик-танловда иштирок этаётган касаба уюшмаларига амалий ёрдам

238228765_230883Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108“с”-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги Низом талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Бўстонлиқ туман кенгаши тизимидаги “Бирчмулло ўрмон хўжалиги”, Туман Ободонлаштириш бўлими, корхонаси, “Ғазалкент-Мева” ҚК бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталари раислари ва меҳнат муҳофазаси ва техника ҳавфсизлиги мухандисларига кўрик-танловнинг вилоят босқичида фаол иштирок иштирок этишда хужжатларни тўғри расмийлаштириш ва Низом талабларига қатъий риоя этиш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилди.

Амалий ёрдам жараёнида иштирокчиларга, аввалом бор Низомга қўшимча ўзгартиришлар киритилганлиги, унда “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациясига ҳам алоҳида эътибор қаратиш тўғрисида тўхталиб ўтилди. Ушбу жараёнда албатта касаба уюшмаси Бўстонлиқ туман кенгаши раиси С.Матякубовани фаол эштирокини алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин.