Daily Archives: 06.02.2018

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича кўрик-танловда иштирок этаётган касаба уюшмаларига амалий ёрдам

238228765_230883Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108“с”-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги Низом талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Бўстонлиқ туман кенгаши тизимидаги “Бирчмулло ўрмон хўжалиги”, Туман Ободонлаштириш бўлими, корхонаси, “Ғазалкент-Мева” ҚК бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшма қўмиталари раислари ва меҳнат муҳофазаси ва техника ҳавфсизлиги мухандисларига кўрик-танловнинг вилоят босқичида фаол иштирок иштирок этишда хужжатларни тўғри расмийлаштириш ва Низом талабларига қатъий риоя этиш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилди.

Амалий ёрдам жараёнида иштирокчиларга, аввалом бор Низомга қўшимча ўзгартиришлар киритилганлиги, унда “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациясига ҳам алоҳида эътибор қаратиш тўғрисида тўхталиб ўтилди. Ушбу жараёнда албатта касаба уюшмаси Бўстонлиқ туман кенгаши раиси С.Матякубовани фаол эштирокини алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин.