Daily Archives: 07.02.2018
Эҳтиром ва ғамхўрлик кўрсатилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли Қарори ижроси юзасидан 2018 йил 6 февраль куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Музрабод туман кенгаши томонидан тумандаги кам таъминланган олилалар ҳолидан хабар олиб, уларга 5 хил турдаги озиқ-овқат махсулотлари берилди.
Тармоқ касаба уюшмасининг фаолларини ўқитиш тўғрисида
Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини, бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиб, қонунларда белгиланган тартибда иш юритади. Биз тўхталиб ўтаётган асосий масала шундан иборатки, аввало ходимнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва уни қўллаб қувватлаш учун касаба уюшмаси ходимлари ҳам етарли малакага эга бўлишлари лозим. Мазкур йўналишда эса бугунги кунда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан бир қанча ишлар олиб борилмоқда.