Monthly Archives: May 2018

Республика кенгашининг 2018 йил 11 майда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида навбатдаги Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

246209801_99088Жорий йилнинг 11 майида Навоий вилояти Қизилтепа туманида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилиши ўтказилди. Унда, тармоқ касаба уюшмалари томонидан жорий йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида бажариладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Раёсат йиғилишида, Республика кенгашининг худудий масъул ташкилотчилари, касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгаши раислари ва тумандаги 70 нафар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

 

Республика кенгашининг Ўзбекистондан етишиб чиққан олимлар, буюк мутафаккирлар ҳаётига бағишланган “Маънавият соати” бўлиб ўтди.

IMG_20180427_163020Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг “Меҳнаткашлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 18 январдаги 9-18 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши 2018 йилнинг 27 апрель куни соат 16:00 да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг катта мажлислари залида “Ислом цивилизацияси маркази ҳисобланган Ўзбекистондан етишиб чиққан олиму уламолар, буюк мутафаккир ва азиз-авлиёларнинг қолдирган бебаҳо меросини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови” 2-босқичини ўтказишга бағишланган тадбир ўтказилди

IMG_20180430_113048_798Жорий йилнинг 28 апрел куни соат 09-00 да “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизимидаги “Картография илмий ишлаб чиқариш” корхонасида ўтказилди.

Тадибир иштирокчиларини корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган ҳавфсиз меҳнат шароитлари билан яқиндан таништирилди. Ундан ташқари кўрик-танлов иштирокчилари томонидан меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигига оид кўргазмали намойиш ташкил этилди.