Daily Archives: 01.05.2018
Республика кенгашининг Ўзбекистондан етишиб чиққан олимлар, буюк мутафаккирлар ҳаётига бағишланган “Маънавият соати” бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг “Меҳнаткашлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 18 январдаги 9-18 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши 2018 йилнинг 27 апрель куни соат 16:00 да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг катта мажлислари залида “Ислом цивилизацияси маркази ҳисобланган Ўзбекистондан етишиб чиққан олиму уламолар, буюк мутафаккир ва азиз-авлиёларнинг қолдирган бебаҳо меросини ўрганиш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови” 2-босқичини ўтказишга бағишланган тадбир ўтказилди
Жорий йилнинг 28 апрел куни соат 09-00 да “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизимидаги “Картография илмий ишлаб чиқариш” корхонасида ўтказилди.
Тадибир иштирокчиларини корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган ҳавфсиз меҳнат шароитлари билан яқиндан таништирилди. Ундан ташқари кўрик-танлов иштирокчилари томонидан меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигига оид кўргазмали намойиш ташкил этилди.