Daily Archives: 11.09.2018

Фарғонада мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир йиғилиш бўлиб ўтди

IMG_20180910_205832Фарғона вилояти Боғдод тумани ҳокимлиги ҳузурида 2018 йил 10 сентябр куни мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, бўлим бошлиқлари, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, тармоқ касаба уюшмаси ходимлари иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарорида маҳаллий давлат органлари мансабдор шахсларининг бундай хатти-ҳаракатлари республиканинг қонун ҳужжатлари талабларига зид бўлиб, унинг жаҳон майдонидаги нуфузига путур етказаётганлиги таъкидланди ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 10 сентябрдаги БМ-08/1312-сонли хатидаги фикрлар муҳокама марказига айланди.