Daily Archives: 19.09.2018

Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг тармоқ меҳнаткашлари ва ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди

IMG_0061Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг Сирдарё вилоятида 18 сентябрь куни ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу йиғилишда Республика кенгаши раиси Т.Бозоров мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муайян ишлар амалга оширилаётганлигини таъкилади.