Monthly Archives: February 2020

Тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳрида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

photo_2020-02-28_16-30-18

Бугун 28 феврал куни Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент Давлат Аграр университетида Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини ишларини ташкил этиш ҳамда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни мазмун-моҳиятини университет ходимларига етказиш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди. Ўқув-семинарда 65 нафар техник ходимлар ва профессор ўқитувчилар иштирок этишди.

Тармов касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич ташкилотларда ўтказилаётган Ҳисобот сайловлар.

photo_2020-02-25_15-40-49

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг 2019 йил 27 декабрдаги 20-19-сонли Раёсат қарорига асосан тизимидаги бошланғич ташкилотларда хисобот сайловлар февраль ойининг биринчи  хафталаридан  ўтказилиб, ушбу ташкилотларнинг барчасида  касаба уюшма кўмитаси раислигига номзодлар альтернатив асосида сайланиб келинмоқда.

Меҳнат муҳофазаси соҳасида ижтимоий ҳамкорлик.

photo_2020-02-20_14-27-49

Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Узбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида “Сув хужалиги ташкилотларида Меҳнат муҳофазаси, содир бўлган бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича” 2020 йилга имзоланган чора-тадбирларга мувофиқ 2020 йил 17-21 феврал кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Узбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Узбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Мехнат мухофазасига масул ходимларидан тузилган ишчи гурух таркибида Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари Сув хўжалиги ташкилотларида меҳнат муҳофазаси ва содир бўлган бахтсиз ходисалар ҳолати ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Тармоқ касаба уюшмаси Хоразм вилоятида ҳисобот сайлови ва жамоа шартномасининг якунларига бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди.

photo_2020-02-14_15-18-04

Хоразм вилояти АСМ ходимлари касаба уюшмаси Хазарасп туман кенгаши тизимидаги Туман ободонлаштириш бошқармасида 14 февраль куни мехнат жамоасининг ҳамда касаба уюшма ташкилотининг конференцияси ўтказилди.Конференцияда 2018-2020 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши мухокама этилди ва жамоа шартномасига қўшимчалар киритилди.

Тармоқ касаба уюшмасида хисобот сайловлар ва жамоа шартномаларини якунларига бағишланган умумий йиғилишлар ўтказилмоқда

photo_2020-02-11_20-35-32

11 февралда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман  кенгаши тизимидаги Шўрчи тумани Хайвонлар касалликлари ташхиси ва озик овкат махсулотлари хавфсизлиги давлат маркази хамда Шўрчи Агросаноат касб-хунар коллежида Узбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти буйича масьул ташкилотчиси Шайдулло Ибраимов хамда Шўрчи туман кенгаши раиси Холматов Эркинлар иштирокида хисобот сайлов ҳамда 2019 йил учун жамоа шартномаларини якунларига бағишланган умумий йиғилишлар  ўтказилди.