“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “Саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишламайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5290-сонли Фармонининг 5-банди ижроси бўйича дам олиш кунларида Сурхондарё вилоят агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги мехнат жамоаларидаги ходимларни Мустақилликнинг 27 йиллиги байрами муносабати билан ўз худудидаги ҳамда вилоятлардаги диккатга сазовор жойларига саёхатларини уюштириш максадида тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари учун саёхатлар уюштирилди.
Юртимизнинг кўплаб диққатга сазовор қадамжоларига Мустақиллик байрами арафасида Сурхондарё вилояти тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги 859 нафар ходимларнинг саёҳатлари уюштирилди.