Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг тармоқ меҳнаткашлари ва ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди

IMG_0061Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг Сирдарё вилоятида 18 сентябрь куни ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу йиғилишда Республика кенгаши раиси Т.Бозоров мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муайян ишлар амалга оширилаётганлигини таъкилади.

 

 

 

IMG_0054Шунингдек, тармоқ касаба уюшмасининг Ёшлар бирлашмасини тузишдан асосий мақсади ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид билимларини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига, тармоқ касаба уюшмаси тизимига ёш, иқтидорли ва интилувчан кадрлар жалб этилишига кўмаклашишдан иборат эканлиги айтиб ўтилди.

Тармоқ касаба уюшмасининг қуйи тизмларида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Устави, таркибий тузилмаларига амал қилган ҳолда ҳаққоний иш юритиши кераклиги айтилди.

Бу очиқ мулоқотда ёшлар ҳозирда бўлаётган ислоҳатларга бефарқ эмаслиги, ўзларини қизиқтирган саволлар, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида фикр билдирилди.

Кўтаринки кайфиятда ўтган мулоқотда ёшлар томонидан таклифлар ҳам билдирилди ва ҳамкорликда барча ишларни амалга оширишга келишиб олинди.