Меҳнат муҳофазаси ва меҳнат қонунчилиги устидан жамоатчилик назорати
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкакамаси томонидан ишчи-ходимларнинг ижтимоий, меҳнат ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги эътибори йил сайин кучайиб бормоқда.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 16 февралида “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида “Меҳнат муҳофазаси, ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш, ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш” бўйича чора-тадбирлар имзоланган эди.
Жорий йилнинг 21 сентябр куни “Ўзбекистон шампани” акциядорлик жамиятида меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун талабларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларини олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш ва меҳнат қонунчилиги масалалар бўйича цех, бўлим ва меҳнат муҳофазасига масъул шахсларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича мухандис, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва кадрлар бўлими бошлиғига қуйидаги масалалар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди:
– касаба уюшмаси қўмитаси меҳнат муҳофазаси бўйича комиссиясининг фаолияти;
– меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар томонидан олиб бориладиган ишлар;
– жамоа шартномасидаги тадбирларнинг бажарилиши, меҳнат муҳофазаси бўйича тадбирларга маблағларнинг сафрланиши тартиблари;
– иш жойларида яратилган шароитлар, бахтсиз ҳодисаларни олдини олишда касаба уюшмаларининг вазифалари;
– меҳнат қонунчилиги, ходимларнинг меҳнат ва дам олиш вақти, иш ҳақи ва бошқалар тўғрисида таништирилди.
Шунингдек, цех ва бўлимларда иш жараёни билан яқиндан танишиб, ходимлар учун яратилган шароитлар ўрганилди, ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этилиши юзасидан таклифлар киритилди.