Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

IMG_20180224_102917Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида жорий йилнинг 23, 24, 25 февраль кунлари ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

IMG_20180224_101108Бу йиғилишда Республика кенгаши раиси Т.Бозоров мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муайян ишлар амалга оширилаётганлигини таъкилади.

Шунингдек, тармоқ касаба уюшмасининг Ёшлар бирлашмасини тузишдан асосий мақсади ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид билимларини ошириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига, тармоқ касаба уюшмаси тизимига ёш, иқтидорли ва интилувчан кадрлар жалб этилишига кўмаклашишдан иборат эканлиги айтиб ўтилди.

IMG_20180225_112013Шунингдек тармоқ касаба уюшмасининг қуйи тизмларида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Устави, таркибий тузилмаларига амал қилган ҳолда ҳаққоний иш юритиши кераклиги айтилди.

Бу очиқ мулоқотда ёшлар ҳозирда бўлаётган ислоҳатларга бефарқ эмаслиги, ўзларини қизиқтирган саволлар, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида фикр билдирилди. Ёшларнинг фикрича ҳуқуқий билимларнинг етишмаслиги, меҳнат муҳофазаси бўйича қонунларнинг жойларда етарли даражада тушунчага эга эмаслиги ва ўзларининг ҳуқуқлари поймол бўлмаслиги учун кўпроқ очиқ мулоқотлар ўтказилиши орқали ҳақидаги фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Кўтаринки кайфиятда ўтган мулоқотда ёшлар томонидан таклифлар ҳам билдирилди ва ҳамкорликда барча ишларни амалга оширишга келишиб олинди.