Category Archives: Актуально
Меҳнат муҳофазаси соҳасида ижтимоий ҳамкорлик.
Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва Узбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида “Сув хужалиги ташкилотларида Меҳнат муҳофазаси, содир бўлган бахтсиз ходисаларни олдини олиш бўйича” 2020 йилга имзоланган чора-тадбирларга мувофиқ 2020 йил 17-21 феврал кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Узбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши, Узбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Мехнат мухофазасига масул ходимларидан тузилган ишчи гурух таркибида Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари Сув хўжалиги ташкилотларида меҳнат муҳофазаси ва содир бўлган бахтсиз ходисалар ҳолати ўрганилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Хоразм вилоятида ҳисобот сайлови ва жамоа шартномасининг якунларига бағишланган умумий йиғилиш бўлиб ўтди.
Хоразм вилояти АСМ ходимлари касаба уюшмаси Хазарасп туман кенгаши тизимидаги Туман ободонлаштириш бошқармасида 14 февраль куни мехнат жамоасининг ҳамда касаба уюшма ташкилотининг конференцияси ўтказилди.Конференцияда 2018-2020 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши мухокама этилди ва жамоа шартномасига қўшимчалар киритилди.
Тармоқ касаба уюшмасида хисобот сайловлар ва жамоа шартномаларини якунларига бағишланган умумий йиғилишлар ўтказилмоқда
11 февралда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Шўрчи туман кенгаши тизимидаги Шўрчи тумани Хайвонлар касалликлари ташхиси ва озик овкат махсулотлари хавфсизлиги давлат маркази хамда Шўрчи Агросаноат касб-хунар коллежида Узбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Сурхондарё вилояти буйича масьул ташкилотчиси Шайдулло Ибраимов хамда Шўрчи туман кенгаши раиси Холматов Эркинлар иштирокида хисобот сайлов ҳамда 2019 йил учун жамоа шартномаларини якунларига бағишланган умумий йиғилишлар ўтказилди.
Фермер-мутахассисларнинг малакаси оширилди
Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан 2019 йил давомида Кенгашнинг худудий аппарат ходимларини қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича ўқитиш масалаларига жиддий эътибор қаратилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан жорий йилнинг 25 декабрь куни пойтахтимизда жойлашган Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида ўтказилган “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги тантанали тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда “Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги аъзо ташкилотлар ўртасида ўтказилган бир қанча кўрик танловларнинг якуний босқичи бўйича ғолиблар тақдирланди. Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тармоғидан беш нафар фаоллар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг совғалари билан тақдирландилар.