Касаба уюшмаси аъзолари билан учрашув

photo_2019-11-27_20-10-28

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари Республика кенгаши ходимлари томонидан хар ойнинг иккинчи сешанба кунида бошланғич касаба уюшма ташкилотларига чиқилиб амалий ёрдам бериш ишлари давом этмоқда. Жумладан жорий йилнинг 27 ноябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ташриф буюрилиб, ташриф доирасида 100 нафардан ортиқ касаба уюшмаси аъзолари билан очиқ сухбатлар ўтказилди.

Жорий йилнинг 25 ноябридан 30 ноябригача “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази”НТМда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман ва шаҳар кенгашлари бош ҳисобчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув ўтказилмоқда.

photo_2019-11-26_11-33-43

Жорий йилда агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан тизимидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича кўламли ишлар амалга оширилиб, жумладан “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази”нинг ўзида 170 нафарга яқин тизимдаги туман ва шахар кенгашлари ходимлари ҳамда бошланғич ташкилотлар касаба уюшмаси қўмитаси раислари ўқитилди.

Ижтимоий ҳамкорлик мустаҳкамланиб бормоқда.

photo_2019-11-26_16-44-32

Жорий  йилнинг 26 ноябрь куни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер  эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ўртасида худудий туман, вилоят кенгашларида фаолият юритиб келаётган ходимлар бўлими, юридик, бош ҳисобчилар ва бошқа мутахассисларнинг илмий салоҳиятини юксалтириш мақсадида ўқув-машғулотларини ўтказиш юзасидан тасдиқланган жадвалга асосан ўқув-дарслари ўтказилди.

2019 йил пахта йиғим мавсумида мажбурий меҳнатни олдини олиш юзасидан семинар-тренинг

IMG_4228

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ўзбекистонда Муносиб меҳнат бўйича мамлакат дастурини бажаришга кўмаклашиш” лойиҳаси билан ҳамкорликда Миллий мониторинг ҳудудий ишчи гуруҳлари раҳбарлари ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг ҳудудлар бўйича масъул ташкилотчилари учун “2019 йил пахта-йиғим терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик бўйича Миллий мониторингни ўтказишга оид услубиёт ва ташкилий-техник шароитлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Шунингдек ўқув-семинарда Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси Кенгаши аппаратининг масъул раҳбарлари ва мутахассислари, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг  13 нафар худудий масъул ташкилотчилари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилдиган “Меҳнат муҳофазаси, ижтимоий ҳимоя ва меҳнат қонунчилиги соҳасига оид муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан” ўқув-семинари ҳамда “Спорт саломатлик гарови” спорт тадбири бўлиб ўтди.

photo_2019-09-14_22-11-09

Тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси томонидан Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да жамоавий туристик ўқув-семинар ва спорт мусобақалари ўтказилди.