Тармоқ касаба уюшмаси Сурхондарё вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида
2018 йил 25 август куни Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш – долзарб масала” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза килиш бўлими мудири Х.Умаров, вилоят ва ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмита раисларидан иборат 60 киши иштирок этди.
Нуронийлар доим эъзозда
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 15 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида туризм соғасини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 9-14 “с” сонли Раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан жорий йилнинг 18-19 август кунлари тизимга қарашли вазирлик, идора ва ташкилотларда қишлоқ хўжалигига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, туну кун меҳнат қилган ҳозирги кунда нафақада бўлган 40 нафардан иборат фахрийлар учун юртимизнинг сайқали бўлмиш қадимий гўзал, навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Хоразм вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасид Хоразм вилоятида семинар – тренинг ўтказилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 14 август куни Қорақалпоғистон Республикасида семинар-тренинг ўтказилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида
10-август куни Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мавзусида семинар-йиғилиши бўлиб ўтди.