Нуронийлар доим эъзозда

IMG_20180818_134022Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 15 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида туризм соғасини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 9-14 “с” сонли Раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан жорий йилнинг 18-19 август кунлари тизимга қарашли вазирлик, идора ва ташкилотларда қишлоқ хўжалигига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, туну кун меҳнат қилган ҳозирги кунда нафақада бўлган 40 нафардан иборат фахрийлар учун юртимизнинг сайқали бўлмиш қадимий гўзал, навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.

 

IMG_20180818_135635Қишлоқ хўжалиги фахрийлари дастлаб Хўжа Ахрори вале зиёратгоҳига ташриф буюришди. Сўнгра Махдуми Аъзам, Шоҳи зинда, Регистон ва Муҳтарам биринчи Президентимиз мустақиллик асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов туғилиб ўсган уйларига ташриф буюришиб ҳақларига дуолар қилишди ва зиёрат этишди. Шундан сўнг фахрийлар учун сўлим табиат қўйнида дастурхон ёзилди ва консерт дастури уюштирилди. Меҳнат фахрийлари сўзга чиқиб, ўзининг ажойиб тилакларини тармоқ касаба уюшмасига билдиришди ва шу каби эзгу ишлар бардавом этишини тилаб дуолар қилишди.

 

 

IMG_20180818_190034Ажойиб таассуротларга эга бўлган фахрийлар ҳам зийрат, ҳам саёҳат қилдилар. Бу каби эзгу ишлар замирида фахрийларга бўлган эътибор, эъзоз бизнинг халқимизга хос, мос маданиятимиз наъмунасидир.