Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови” 2-босқичини ўтказишга бағишланган тадбир ўтказилди

IMG_20180430_113048_798Жорий йилнинг 28 апрел куни соат 09-00 да “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тизимидаги “Картография илмий ишлаб чиқариш” корхонасида ўтказилди.

Тадибир иштирокчиларини корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган ҳавфсиз меҳнат шароитлари билан яқиндан таништирилди. Ундан ташқари кўрик-танлов иштирокчилари томонидан меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигига оид кўргазмали намойиш ташкил этилди.

Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда конференция бўлиб ўтди.

IMG_20180416_102503_104 (1)Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда институтда Мехнат интизомини мустахкамлаш, ходимлар ва талабаларни ижтимоий химоялаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича, ҳамда 2018 – 2020 йиллар учун янги жамоа шартномаси лойиҳасини муҳокама қилиш юзасидан меҳнат жамоаси конференцияси бўлиб ўтди.

 

Фарғона вилоятида Фермер хўжаликлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди

20180412_1117112018 йилнинг 11-12 апрел кунлари Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Фарғона вилоят бўйича масъул ташкилотчиси, тармоқ касаба уюшмаси туман кенгашларининг ташаббуси билан Олтиариқ ва Учкўприк туманларида фаолият юритаётган бир қатор фермер хўжаликлари рахбарларининг Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси рахбарияти билан давра сухбати бўлиб ўтди.

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси фаолларига саёҳат уюштирилди.

IMG_0239Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 23 март куни Фарғона вилояти Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ёшлари ва фаолларини Ўзбекистоннинг навқирон шаҳри бўлмиш пойтахтимиз Тошкент шаҳрига саёҳати уюштирилди.

 

Президент Фармони амалда

Бойсун туман терма2018 йил 18-22 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш” бўйича Фармонининг ижроси юзасидан Сурхондарё вилоят Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан Термиз шахар ҳамда Қумқўрғон, Жарқўрғон, Ангор, Шеробод, Музрабод, Қизириқ, Олтинсой, Бойсун, Денов, Шўрчи, Сариосиё, Узун, Термиз туман кенгаши меҳнат жамоалари ходимларини “Наврўз” байрами муносабати билан Шеробод туманида жойлашган Исо Ат-Термизий ва Термиз туманида жойлашган Ал Ҳаким Ат-Термизий, Олтинсой туманидаги Сўфи-Оллоёр ҳамда Самарқанд вилоятидаги тарихий обидаларни зиёрат қилишди.