Ёшлар кенгашининг ташаббуси
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ушбу эзгу миллий анъанамизни асл ҳолича асраш ва келгуси авлодларга етказишга қаратилаётган доимий эътибор туфайли унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти тобора кенгаймоқда. Миллий байрамларимиз арафасида оммавий ҳашар ўтказиш эзгу анъанага айланган. Бу йилги ҳашар тадбири Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги шодиёналарига ҳамоҳанг тарзда ўтказилаётгани унинг аҳамиятини янада оширмоқда. Халқимиз мустақиллигимизнинг 25 йиллигига атаб 25 тупдан кўчат экайлик, деган эзгу мақсад билан меҳнат қилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 19 февралдаги “2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу борадаги чора-тадбирлар янада кенгаймоқда.
“Йилнинг энг яхши меҳанизаторлари”
Бу йил ҳам ана шундай хайрли тадбирлар ўтказилмоқда. Агросаноат мажмуи ходимлари Қўшкўпир туман кенгаши, Хоразм вилояти Фермерлари Кенгаши, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши ҳамкорлигида Қўшкўпир туманида “Йилнинг энг яхши меҳанизаторлари” кўрик танлови ўтказилди. Ҳамкорликда ташкил этилган бу тадбирда туман меҳанизаторларининг қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларига қўшаётган ҳиссалари, уларнинг касбий маҳорати, ўзига бириктирилган техника воситаларини қандай сақлаётганликлари, малака ва билимларини ошириб бориш юзасидан қандай изланишлар олиб бораётганлиги ҳакамлар ҳайъатининг синчков назаридан ўтказилди.
“Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси
Истиқлол йилларида болалар манфаатлари ҳимояси, улар саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлод тарбияси масалалари давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бу борада амалга оширилаётган тизимли ишлар натижасида эришилаётган ютуқ ва муваффақиятларимиз жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам эътироф этилмоқда.
Касаба уюшмалари туҳфаси
Парвозга шай лочинлар
Фарзандларимиз қалбига гўзал ва сермазмун қўшиқлар орқали эзгулик ғоялари сингдириб борилса, уларнинг маънан баркамол бўлиб улғайишига мустаҳкам замин яратилади. Ўз ижод намуналари билан болаликнинг сирли оламига йўл топадиган шоир ва бастакорларни ҳар томонлама рағбатлантириб бориш бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.