Тармоқ касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасини ташкил этиш тўғрисида

1F2A5430Жорий йилнинг 31 июль куни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасининг 1 таъсис конференцияси бўлиб ўтди. Делегатлар иштирокида сайлов жараёнлари бўлиб ўтди. Унга кўра бир овоздан Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасини ташкил этиш мақулланди. Бу қўмитани ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад тўғрисида делегатлар ва бир қатор иштирокчилар ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 

1F2A5432Бошланғич ташкилотлар билан янада ҳамкорликни кучайтириш, уларга касаба уюшмаси томонидан муносиб меҳнат шароитини яратиш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, қолаверса тушумлар даражасини ошириш мақсадида Тошкент шаҳрида аъзо бўлмаган ташкилотларни жалб қилиш, ишчиларнинг ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қиладиган имкониятлар асосида ташкил этиш кераклиги айтиб ўтилди. Ушбу йиғилиш юқори ва кўтаринки руҳда якунланди.