Daily Archives: 28.08.2018

Тармоқ касаба уюшмаси Жиззах вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида

Новый рисунок (1)Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва Агорсаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашларининг 2018 йил 11 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил
10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий мехнатга бархам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халкаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация килинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли карорлари ижросини таъминлаш хакида”ги Қўшма қарорига мувофиқ Жиззах вилоятида “Мехнат муносабатларига оид миллий қонунчилик ва Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, фермерларда ишга ёллаш тартиблари ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ҳамда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури ижроси юзасидан ўқув-семинар ўтказилди

photo_2018-08-27_17-08-01Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури ижросини таъминлаш юзасидан ижтимоий шерикчилик тамойилини амалга ошириш ҳамда Тошкент давлат аграр университети касаба уюшмаси қўмитаси ўз аъзоларининг иқтисодий, ижтимоий, меҳнат, интелектуал ҳуқуқ ва қонун манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрларига риоя қилиниши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, ички туризмни ва оилавий-жамоавий дам олишни ривожлантириш, мамлакатимизнинг тарихий-маданий бойлиги, унинг ноёб табиий ресурслари билан чуқур таништириш, ёдгорлик мажмуалари, муқаддас қадамжоларга экскурцияларни ташкиллаштириш мақсадида “Ҳаракатлар стратегияси тараққиётимиз локомотиви” мавзусидаги бир гуруҳ профессор-ўқитувчилардан иборат жамоавий туристик ўқув-семинар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ёшлар оромгоҳида” ўтказилди.