Тармоқ касаба уюшмаси Бухоро вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида
2018 йил 07 август куни Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба Республика кенгаши томонидан Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда шаҳар, туман кенашлари раислари ҳамда тармоқ корхоналаридан 80 нафар ходимлар қатнашдилар. Семинарни кириш сўзи билан вилоят масъул ташкилотчиси А.Рахмонов очиб берди.
Миллий меҳнат стандартлари ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари ҳамда уни Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши ҳақида ва 2018 йилги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик мавзуларида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг раиси в.в.б. Т.Бозоров маъруза қилди.
Фермер хўжаликларида меҳнатни тўғри ташкил қилиш мавзусида Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Ҳ.Барноев маъруза қилди. Йиғилиш якуни қизғин савол жавоблар билан якунланди.