Тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ва Агорсаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашларининг 2018 йил 11 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий мехнатга бархам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халкаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация килинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли карорлари ижросини таъминлаш хакида”ги Қўшма қарорига мувофиқ 2018 йилнинг 9 август куни Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида “Мехнат муносабатларига оид миллий қонунчилик ва Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, фермерларда ишга ёллаш тартиблари ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ҳамда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда вилоят ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашлари раислари ҳамда ҳар фермер хўжалик раҳбарлари, шуниндек агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашлари раислари иштирок этдилар. Семинарда мавзуга тегишли маърузалар тингланиб, узаро фикр алмашув ва мунозаралар тарзида ўтказилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, шунингдек фермер хўжаликларида меҳнатга ёллаш тизимини янада яхшилаш, мажбурий меҳнатнинг олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўртоқлашдилар ва ўз таклифларини билдирдилар.