Тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида | Бош саҳифа

Тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида

IMG_20180810_11202010-август куни Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мавзусида семинар-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Наманган вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И.Шарафидинов кириш сўзи билан очди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикасида инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга доир аниқ ҳамда амалий чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди ва бу борада қилинган ишлар юзасидан ахборот берди.

Шундан сўнг тармоқ Республика Кенгашининг бўлим мудири Ш.БегимқуловаМиллий меҳнат стандартлари ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши хамда пахта йигим-терими даврида Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини химоя қилиш ҳақида” маъруза қилди. У ўз маърузасида “Мажбурий меҳнат” атамаси маъноси-ихтиёрий равишда ўз хизматларини таклиф таклиф этмаган ҳар қандай шахсдан турли жазолаш таҳдидлари остида талаб қилинадиган ҳар қандай иш ёки хизматларни англатишини, қонунларимизда бу ҳолатларга жавобгарлик борлигини билдирди.