Тармоқ касаба уюшмаси Қашқадарё вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида
Жорий йилнинг 26 август куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг катта мажлислар залида ,,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарорларини ҳаётга жорий этишга доир вазифалар” мавзусида семинар –тренинг ўтказилди.
Семинар–тренинг ишида туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашларининг, агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туманлар кенгашларининг раислари, вилоятдаги фермер хўжаликлари раҳбарларининг вакиллари, йирик қайта ишлаш корхоналари ва ташкилотларнинг касаба уюшмаси қумиталари раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинар-тренинг Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масьул ташкилотчиси Илҳом Каримович Сабдаровнинг кириш сўзи билан очилди. Нотиқ сўзида Халқаро Меҳнат Ташкилоти, унинг вазифалари, мақсади ҳамда Ўзбекистонда ратификация қилинган конвенцияларини ижроси бўйича қилинган ишлар ва галдаги вазифалартўғрисида батафсил тўхталди
Семинар-тренинг қатнашчилари Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг бўлим мудири Умаров Хуршид Ўктамовичнинг ,,Миллий меҳнат стандартлари ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари, уларни Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши хамда пахта йигим-терими даврида мехнат мухофазаси коидаларига риоя этилиши ҳақида,, ги маьрузасини диққат билан тингладилар.
Анжуманда Қашқадарё вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раисининг ўринбосари Ўлмас Шодмонов ,,Фермер хўжаликларида меҳнатни тўғри ташкил қилишнинг айрим жиҳатлари тўғрисида” маьруза қилди.
Семинар-тренингда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бўлим мудирлари Шамсиддин Болтабоевич Соттаров ва Абдурайим Боборажабович Тўраевнинг ,,Ходимларнинг меҳнати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сохасида касаба уюшмаларнинг вазифалари” ҳамда ,,2018 йилги пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик тўғрисида” маьрузалари тингланди.
Семинар-тренинг қатнашчиларнинг фаол иштирокида ўтди, сўнгида уларни қизиқтир-ган саволларига жавоблар берилди.