“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури ижроси юзасидан ўқув-семинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли қарорига асосан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури ижросини таъминлаш юзасидан ижтимоий шерикчилик тамойилини амалга ошириш ҳамда Тошкент давлат аграр университети касаба уюшмаси қўмитаси ўз аъзоларининг иқтисодий, ижтимоий, меҳнат, интелектуал ҳуқуқ ва қонун манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрларига риоя қилиниши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, ички туризмни ва оилавий-жамоавий дам олишни ривожлантириш, мамлакатимизнинг тарихий-маданий бойлиги, унинг ноёб табиий ресурслари билан чуқур таништириш, ёдгорлик мажмуалари, муқаддас қадамжоларга экскурцияларни ташкиллаштириш мақсадида “Ҳаракатлар стратегияси тараққиётимиз локомотиви” мавзусидаги бир гуруҳ профессор-ўқитувчилардан иборат жамоавий туристик ўқув-семинар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг “Ёшлар оромгоҳида” ўтказилди.
Ушбу ўқув-семинарда бир қатор профессор-ўқитувчилар, Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Т.Бозоров, масъул ходимлар Ш.Бегимкулова, Х.Умаровлар ҳозирги ислоҳотлар тўғрисида ўзларининг маърузаларини иштирокчилар билан бўлишдилар.
Шунингдек ажойиб ва мароқли дам олишга ҳам улгурдилар. Тоғ ёнбағирларига саёҳат ва кечки пайт маданий тадбирлар уюштирилди.