Тармоқ касаба уюшмаси Сурхондарё вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида
2018 йил 25 август куни Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси катта мажлислар залида “Мажбурий меҳнатга қарши курашиш – долзарб масала” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Меҳнатни муҳофаза килиш бўлими мудири Х.Умаров, вилоят ва ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмита раисларидан иборат 60 киши иштирок этди.
Тадбир мақсади – ҳамда пахта йиғим-терими мавсумида пахта теримчилари иштирокчилари учун меҳнат муҳофазасини ташкил этиш ва шароитлар яратиш бўйича миллий ва халқаро нормаларда белгиланган талабларнинг мазмуни, мажбурий меҳнатни олдини олиш.
Семинарда: “Миллий меҳнат стандартлари ва Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенциялари уни Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши ҳамда пахта йиғим-терими мавсумида пахта теримчилари иштирокчилари учун меҳнат муҳофазасини ташкил этиш ва шароитлар яратиш” (маърузачи Х.Ў.Умаров), Феремер хўжаликларида меҳнатни тўғри ташкил қилиш (маърузачи Э.Х.Менглиев), 2018 йилги пахта хосилини нес нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишда мажбурий меҳнат ва болалар мехнатига йўл қўймаслик (маърузачи М.М.Анорбоев), ходимларнинг меҳнат ва ҳуқуқларини химоя қилиш сохасида касаба уюшмаларнинг вазифалари (маърузачи З.Х.Холов), мавзуларида маърузалар тингланди. Хар бир маъруза охрида савол жавоблар тариқасида тренинг машғулотлари ўтказилди.