Тармоқ касаба уюшмаси Фарғона вилоятида ўтказилган семинар-тренинг тўғрисида
2018 йил 28 августь куни Қува туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 10 май кунги 349-сонли карорини ижросини таьминлаш максадида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Қува туман кенгаши билан Фермер, дехкон хужаликлари ва таморка ер эгалари туман кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли ҳамда 2018 йил 31 майдаги “2018-2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 407-сонли қарорларидан келиб чиқадиган вазифалар, ҳамда “Пахтачилик тармоғида ишга ёллашда одилона амалиёт” мавзусида семинар йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва таморқа ер эгалари Кува туман кенгаши раиси Х.Усмонов, АСМ ходимлари касаба уюшмаси Қува туман кенгаши раиси в.в.б А. Мадумаров, Қува туман бандликка кумаклашиш маркази директори Х.Холиқов, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман кенгаши раисини биринчи ўринбосари М.Мўминов, фермер хужаликлари рахбарлари ва ишчи ходимлари иштирок этдилар.
Пахта йиғим терими ишларига тайёргарлик борасида олиб борилаётган ишлар хусусида, “Халқаро Меҳнат ташкилоти конвенциялари”, “Мажбурий меҳнат тушунчаси ва унинг олдини олиш шартлари”, “Одилона ишчи ёллаш”, ”Адолатли бандлик шартлари” мавзуларида маърузалар шаклида олиб борилди.
Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва фермер хўжаликларида меҳнат муносабатларини тартибга солиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.